15:19 / 08.04.2016
3177

Фото: Кунг-фу геометрияси

7 апрель куни Хитойнинг Дэнфэн шаҳрида Тагоу номли кунг-фу мактаби тарбияланувчилари бўлган 26 мингга яқин спортчи оммавий машғулот ўтказди. Улар ўз ҳаракатларини кенг майдонда олиб боришиб, турли геомертик шакллар ҳосил қилишган. Бу жараён юқоридан туриб турли ракурсларда суратга олинган.

Тагоу мактаби Хитойдаги энг машҳур кунг-фу мактабларидан бири ҳисобланади. Унга 1978 йилда Лю Баошан асос солган. Мактабда турли ёш тоифасида бўлган ўқувчилар доимий равишда академик машғулотлар ўтказишади.

Top