22:29 / 09.04.2016
1318

Керри “Толибон”ни ҳукумат билан музокараларга киришга чақирди

АҚШ Давлат котиби “Толибон” радикал гуруҳи жангариларига зўравонликни тўхтатиб, Афғонистон ҳукумати билан тинчлик музокараларига кириш чақириғи билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Биз “Тобилон”ни тинчлик музокараларига, зўравонликка чек қўювчи қонуний жараёнга киришга чорлаймиз”, деб айтди Керри.

Керри бу ҳақда Афғонистонга ташрифи давомида мамлакат президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан бирга берган матбуот-анжуманида айтиб ўтди.

Top