17:48 / 09.04.2016
28895

Коммунал тўловларининг нархи қанчага кўтарилди?

2016 йилнинг 1 апрелидан коммунал хизматлар учун тўловлар оширилди.

Электр энергияси

Ёқилғи-энергия бойликлари таннархи қимматлашиши натижасида электр энергия тарифлари ошди. Унга кўра:

- 1 киловатт/соат электр энергия нархи 167,40 сўмдан 182 сўмга чиққан;
- Электр плиталар билан жиҳозланган турар-жой аҳолиси учун эса электр энергия нархи 83,7 сўмдан 91 сўмга ошган.

Совуқ сув

1 апрелдан марказлашган иссиқ сув таъминоти тизимига эга хонадонлар учун янги тариф:

- Ҳисоблагич бўйича 1 кубометр учун 370 сўмдан 390 сўмга, яъни 5,4 фоизга;
- Ҳисоблагичсиз киши бошига 4516,88 сўмдан 4767,81 сўмга, яъни 5,5 фоизга;
- Барча қулайликлар билан таъминланган хусусий уйларда эса канализация хизматини қўшганда ҳар бир кубометр учун 265 сўмдан 280 сўмга, яъни 5,7 фоизга;
- Хусусий уйларда канализациясиз 160 сўмдан 170 сўмгача;
Хусусий ҳисоблагич бўлмаган тақдирда киши бошига 4318,71 сўмни ташкил қилади.
- Тошкент шаҳридаги бюджет ташкилотлар учун 1 кубометрга 170 сўм (20 фоизли ҚҚС билан 204 сўм) канализация хизмати билан бирга ҳар бир кубометр учун 110 сўмни, (20 фоизли ҚҚС билан 132 сўм) этиб белгиланди.

Иссиқ сув ва иситиш тизими

1 апрелдан Тошкентда иссиқ сув таъминоти ва марказий иситиш тизимининг янги тарифлари жорий этилди. Янги тариф бўйича:

- Иссиқ сув таъминоти ҳисоблагич бўлган ҳолатда бир метр куб метр учун 3174,05 сўмдан 3459,90 сўмгача;
- Ҳисоблагич ўрнатилмаган уйларда эса бир киши учун бир ойга 12395,4 сўмдан 13511,73 сўмга;
- Душхонаси умумий бўлган ётоқхоналарда бир киши учун нарх 9220,98 сўмдан 10051,42 сўмга;
- Марказий иситиш тарифи 1 кв. метр учун 1073,06 сўмдан 1169,70 сўмга оширилди.

Top