06:13 / 09.04.2016
1700

Россия ва АҚШ Сурия конституция лойиҳаси устида ишламоқда

Россия ва АҚШ Суриянинг янги конституция лойиҳаси устида ишламоқда, деб хабар бермоқда россиялик ва ғарб дипломатларига иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, ушбу иш бошланғич босқичида турибди. Шунингдек, таъкидланишича, Россия бу борада билдираётган таклиф Сурия ҳукуматининг позициясига яқинроқдир. Иккала давлат фикрлар алмашишни давом эттирмоқдалар.   

Аввалроқ Суриянинг курд Демократик халқ партиясининг Москвадаги  вакили Абдусалом Али партия янги конституция матни устида иш олиб боришга ҳали таклиф олмаганини маълум қилганди. Шу билан бирга Али партия Сурия конституциясининг ёзилишида тўлақонли иштирок этишга тайёрлигини айтган.

Top