17:53 / 09.04.2016
1514

Самарқанд шаҳрида “Соҳибқирон авлодимиз!” деб номланган театрлаштирилган байрам томошаси ўтказилди

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари тасарруфидаги Амир Темур маданият ва аҳоли дам олиш маркази 55-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда буюк давлат арбоби — Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига “Соҳибқирон авлодимиз!” деб номланган театрлаштирилган байрам томошаси ташкил этилди.

Байрам тадбирида мактаб ўқувчилари ўзларининг чиқишлари билан янада безашди. Хушовоз хонандалар томонидан айтилган қўшиқлар байрамга ташриф буюрганларнинг кайфиятига янада хушнудлик бағишлади.

Top