20:21 / 10.04.2016
2005

Австралиялик бепул мобил интернет орқали 1 кунда деярли 1 терабайт маълумот кўчириб олди

Австралия фуқароси, 27 ёшли Жон Зашвари бепул мобил интернет имкониятларидан фойдаланган ҳолда деярли 1 терабайт маълумотни кўчириб олган. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатган.

У Австралиянинг энг йирик алоқа оператори бўлмиш Telstra компанияси томонидан ўтказилган Free data day акциясидан фойдаланган. Бу акция доирасида 1 кун давомида мобил интернетдан фойдаланиш учун тўлов олинмаган.

Мобил оператори бундай акциялар йил бошидан бери учта йирик авария содир бўлгани боис мижозларнинг алоқа хизматларидан фойдаланишида узилишлар кузатилгани туфайли ўтказишга қарор қилинган.

Мижозларга келтирилган ноқулайликлар бадали сифатида компания ҳар бир узилишдан сўнг биттадан Free data day акциясини ўтказди.

3 апрель куни ўтказилган учинчи акция орқали Зашвари бошқа вақтда ўзи учун 10 минг долларга тушиши мумкин бўлган 994 Гб маълумотни кўчириб олишга улгурган.

У имкон қадар кўпроқ файл кўчириб олиш учун ўз смартфонида wi-fi’га уланиш нуқтасини ёққан. Бир кун мобайнида у «Симпсонлар» мультфильмининг 24 мавсумини, «Афсоналар кушандаси» шоусининг 14 мавсумини, «Википедия» маълумотлар базаси нусхасини кўчириб олишга, шунингдек, ўз файллари ва фотосуратларидан булутли ресурсларга нусха кўчиришга улгурди.

Интернетнинг максимал тезлиги 180 мегабит/секундни ташкил қилган.

Top