06:36 / 10.04.2016
1729

Европа Иттифоқининг 5 та давлати газ хавфсизлиги бўйича қонун лойиҳасини ўзгартирмоқчи

Европа Иттифоқининг 5 та давлати: Австрия, Бельгия, Франция, Германия ва Италия  иттифоқнинг қолган аъзоларига газ етказмаларини таъминлаш бўйича қонун лойиҳасини ўзгартиришни таклиф қилишди, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Улар томонидан таклиф қилинаётган тузатишларда фавқулодда вазиятларда минтақавий бирлашиш ва ҳамжиҳатлик соҳасида янги қоидаларнинг кўламини чеклаш таклиф қилинмоқда.

Аввалроқ Еврокомиссия Европа Иттифоқи давлатларининг газ етказиб бериш масаласида ҳамжиҳатлик тамойилини таклиф қилганди. Унга кўра Европа Иттифоқининг бирор давлатида газ таъминоти билан жиддий муаммо юзага келса, бу давлатга қўшни давлатлар уни газ билан таъминлашлари кераклиги кўзда тутилган.

Top