14:52 / 10.04.2016
1394

Франция бош вазири яшайдиган туманда тартибсизликлар бўлиб ўтди

Франция бош вазири Мануэль Вальс истиқомат қиладиган Париж шаҳридаги туманлардан бирида юзлаб кишилар якшанбага ўтар кечаси намойиш ўтказмоқчи бўлишди. Бу ҳақда BFM TV телеканалида хабар берилган.

"Айни вақтда Жазоирда расмий ташриф билан бўлиб турган бош вазир уйи қаршисида намойиш ўтказишга уриниш бўлди", дейилади хабарда.

Хабар қилинишича, ҳудуддаги бир қатор кўчаларни полиция ўраб олган, шундан сўнг йиғилган кишилар полициячилар билан тўқнашувга киришган. Натижада полиция 11 округдаги кўчада намойишчаларга қарши кўздан ёз оқизувчи газ қўллаган. Шунингдек, бир неча киши қўлга олинган.

Бу ҳолат тасвирланган видеоларда тартибсизлик иштирокчилари витриналарни синдиргани, банкоматларни бузганини кўриш мумкин.

Бу намойиш меҳнат қонунчилигидаги ислоҳотларга қарши юз берди. Шунга ўхшаш намойишлар шу куни кечаси мамлакатдаги 60га яқин шаҳарда ўтказилган ва уларнинг ҳеч бирида жиддий воқеалар рўй бермаган.

Top