22:40 / 10.04.2016
1522

«Лестер» АПЛда илк марта 5та «қуруқ ўйин» ўтказди ва голлари сони бўйича ўз рекордини янгилади

АПЛнинг 33-турида «Лестер» «Сандерленд»ни 2:0 ҳисобида енгди.

Бу орқали «Лестер» ўз тарихида илк марта АПЛдаги қаторасига бешта ўйинда ўз дарвозасини «қуруқ сақлади». Бунгача жамоа «Уотфорд», «Ньюкасл», «Кристал Пэлас» ва «Саутҳемптон» жамоаларини бир хил ҳисобларда (1:0) мағлуб этганди.

Бундан ташқари, Клаудио Раньери шогирдлари бу ўйиндаги голлар орқали мавсумда урилган голлар сонини 56тага етказди ва ўз рекордини янгилади. Жамоанинг бундан олдинги энг яхши натижаси 1999/2000 йиллар мавсумида қайд этилган, ўшанда жамоа 55та гол урганди.

Top