18:45 / 10.04.2016
1441

Украина бош вазири Арсений Яценюк истеъфо берди

Арсений Яценюк Украина бош вазирлиги лавозимини тарк этади. Бу ҳақда унинг шу ҳақдаги баёнотига асосланиб, «Украинская правда» хабар берган.

«Мен Украина бош вазирлигини тарк этиш ҳақидаги қарорга келдим. 12 апрель куни бу қарор Олий радага киритилади», дейилади унинг баёнотида.

«Петро Порошенко блокининг парламент фракцияси ҳукумат раҳбари лавозимига Владимир Гройсман номзодини илгари сурди. Йўналишнинг барқарорлиги ва изчиллигини таъминлаш учун Украина ҳукумати раҳбарлиги мажбуриятларини топшириш ҳақидаги қароримни маълум қиламан», — деди Яценюк.

Top