16:05 / 11.04.2016
1755

Буюк Британия миграция хизмати қочқинларни махфий тарзда назорат қилган

Буюк Британия чегара назорати ва иммиграция хизмати уч йил давомида эшитиш қурилмалари ва компьютер, смартфонларни кузата олиш имконияти орқали қочқинларни назорат қилган. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.

2013 йилдан буён 1997 йили қабул қилинган полиция тўғрисидаги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Буюк Британия миграция хизмати ходимлари “жумладан махсус мосламалар ёрдамида, хусусий мулкка дахл қила олиш” ҳуқуқига эга бўлди. Бу эса муҳожирлар бўлиши мумкин бўлган уйлар, машиналар ва вақтинча яшаш марказларига эшитиш қурилмаларини ўрнатиш имкониятини яратди.

Бундан ташқари, бу уларнинг компьютер ва смартфонларини бузиб кириш ҳуқуқини ҳам берди.

Буюк Британия ИИВ хабарига кўра, ушбу ҳужжат ҳимоя чораларини кучайтирган. Шунингдек, офицерлар мазкур имкониятдан фақат миллий характердаги жиддий жиноятларнинг олдини олиш учунгина фойдаланишган.

Top