10:06 / 11.04.2016
1550

Жон Керри Хиросимага келган илк АҚШ Давлат котиби бўлди

АҚШ давлат котиби Жон Керри Японияда портлатилган атом бомбаси хотирасига Хиросимада қурилган тинчлик паркига ташриф буюрди. Бу ҳақда Kyodo хабар берди.

Керри 1945 йил Америка бомбардимонидан кейин Хиросимага келган биринчи АҚШ давлат котиби бўлди.

У атом бомбаси қурбонлари ёдгорлиги остига гулчамбар қўйди. Ушбу рамзий маросимда унинг буюк британиялик ва франциялик ҳамкасблари ҳам иштирок этишди.

Давлат котиби ёдгорлик мажмуасининг меҳмонлар китобида қолдирган ёзувини ўзининг твиттер саҳифасида қолдирди.

Top