21:46 / 11.04.2016
3229

"Ўзбекистон темир йўллари" тележка деталлари учун Божхона иттифоқининг мувофиқлик сертификатини олди

"Ўзбекистон темир йўллари" АК таркибига кирувчи "Қуюв-механика заводи" корхонаси юк вагонлари тележкасининг (сурилиб юрувчи қисми) асосий деталлари – тележкаларнинг ён рамаси ва рессорусти балкасини тайёрлаш учун Божхона иттифоқининг мувофиқлик сертификатини олди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

"Вагон тележкаларида асосий элемент ҳисобланувчи сертификатлаштирилган маҳсулот завод учун Божхона иттифоқи бозорига эшик очади. Бугунги кунда Россия, Беларусь ва Қозоғистон корхоналари ва компаниялари билан ҳамкорлик ҳақида музокаралар олиб борилмоқда", дейилди компанияда.

2013 йил сентябрда компания Қуюв-механика заводидаги таъмирлаш базасини модернизация қилди. Бунинг учун 150 млн доллар сарфланган. Компаниянинг фикрича, бу МДҲ ва қўшни давлатлардан катта буюртмалар олишга имкон беради.

Қуюв-механика заводи Марказий Осиёда саноат кўламида қуймачилик ишлаб чиқариши бўйича ягона корхона ҳисобланади. Бугунда завод Ўзбекистондаги қуймачилик маҳсулотининг 75 фоизини тайёрлайди.

Авваллари ҳаракатланувчи таркибнинг барча қуйма деталлари хориждан сотиб олинган ва бунга озмунча маблағ талаб этилмаган. Мисол учун, ҳар йили бундай деталларни сотиб олиш учун 15 млн доллардан кўпроқ маблағ сарфланган.

Top