06:51 / 11.04.2016
1440

Перунинг собиқ президенти қизи президентлик сайловларида етакчилик қилмоқда

Перуда бўлиб ўтаётган президентлик сайловларида мамлакатнинг собиқ президенти Альберто Фухиморининг қизи, ўнг центрист Кейко Фухимори етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда экзит-пол маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Ipsos ижтимоий хизмати томонидан ўтказилган экзит-пол маълумотларига кўра, Фухимори сайловнинг 1-босқичида 37,8 фоиз овоз тўплаган.

Фухиморининг асосий рақиблари технократ Педро Кучински ва Вероника Мендос деярли бир хил – 20,9 ва 20,3 фоиз овоз тўплашган.

Бошқа хизматлар маълумотларига кўра, Фухимори натижалари ҳам деярли шундай бўлган, улардан бирида Фухимори тўплаган овоз ҳаттоки кўпроқни ташкил қилган.

Top