12:00 / 11.04.2016
1779

Самвел Бабаян ЖЧ саралашининг 3-босқичи қуръасида қатнашиш учун Малайзияга жўнаб кетди

12 апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг 3-босқичи учун қуръа ташлаш мароси бўлиб ўтади.

Ушбу қуръа ташлаш маросимига Осиё Футбол Конфедерацияси таклифига мувофиқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ҳамда терма жамоа менежери Рамиль Илёсов Малайзияга жўнаб кетишди.

Иккинчи саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 12та терма жамоа 12 апрель куни Куала-Лумпур шаҳридаги Mandarin Oriental меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган қуръадан сўнг, ЖЧ-2018 финал босқичига йўлланма берувчи сўнгги саралаш босқичидаги рақиблари номини билиб олади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур саралаш босқичида, 12та терма жамоа 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттиради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси қуръада Саудия Арабистони билан 3-саватчадан жой олган.

Маълумот учун, қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланади.

Top