15:04 / 12.04.2016
1755

Самарқандда жамоат транспортлари учун тўлов жетонлар орқали амалга оширилиши жорий этилади

2016 йилнинг 1 майидан бошлаб Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортидан фойдаланишда йўлкира ҳақи нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга оширилиши жорий этилади.

Самарқанд вилояти ҳокимининг "Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида"ги қарори муҳокама учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинган.

Қарорга биноан, 1 майдан бошлаб Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақи нақд пулсиз, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга оширилади. Шаҳарда йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида ташкил этиш, унинг ҳаракатини назоратга олиш тартиби тўғрисида Йўриқномани ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш лозим.

Ҳужжат лойиҳасида таъкидланишича, ушбу қарор аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.

Шаҳарда жетонлар сотиладиган махсус нуқталар ташкил этилади.

Top