12:42 / 13.04.2016
1439

Лоран Блан «Манчестер Сити»нинг имкониятларига паст баҳо берди

Франциянинг «ПСЖ» клуби бош мураббийи Лоран Блан ЕЧЛнинг 1/4 финалида «Манчестер Сити»га имкониятни бой бергач (0:1, 2:2) рақибининг ярим финалдаги жамоаларга қарши имкониятларига паст баҳо берди.

«Манчестер Сити» «Реал», «Барселона» ва «Бавария» уюштирадиган базм оқшомига меҳмондек ташриф буюради», – дея жамоанинг даражасига паст баҳо бераётганига ишора қилган Блан.

«ПСЖ» бу мағлубиятдан кейин қаторасига тўртинчи марта ЕЧЛнинг чорак финал тўсиғидан ўта олмади, «Манчестер Сити» эса ўз тарихида илк марта турнир яримфиналига чиқди.

Top