07:57 / 13.04.2016
1444

ОАВ: ФҚБ террорчининг смартфонини очиш учун хакерларга пул тўлаган

Профессионал хакерлар АҚШ Федерал қидирувлар бюросига Сан-бернардинолик террорчининг iPhone 5с смартфонини очишга ёрдам берганлар. Улар бу хизматлари учун мукофот пули олганлар, деб маълум қилди Washington Post нашри.

Аввалроқ АҚШ расмийлари суд орқали Apple компаниясидан Сан-Бернардино шаҳридаги ижтимоий марказда 14 кишини ўлдирган террорчига тегишли бўлган смартфондаги маълумотларни олиб беришни талаб қилишган. Бироқ Apple буни бажаришдан бош тортган. Шундан кейин бироз вақт ўтиб, ФҚБ смартфонни компания ёрдамисиз очишга муваффақ бўлганини маълум қилган ва шу муносабат билан Apple’га қарши даъво аризаси қайтариб олинган.

"ФҚБ террорчининг смартфонини профессионал хакерлар ёрдамида очди. Хакерлар смартфоннинг дастурий таъминотида аввал номаълум бўлган камида битта хатони аниқлашган ва у ҳақда ФҚБга маълумот беришган", деб ёзмоқда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда нашр.

Хакерлар смартфондаги маълумотларни ўчириб юбориши мумкин бўлган смартфоннинг хавфсизлик тизимини четлаб ўтиб, уни оча олувчи аппарат таъминоти яратганлари учун бир марталик мукофот пули олишган.

Top