22:41 / 13.04.2016
2010

Ўзбекистон ИИВда Хитой Халқ Республикаси жамоат хавфсизлиги вазири билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.Аҳмадбоев ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилишида қатнашиш учун мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазири Го Шэнкун билан учрашди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Мулоқот чоғида ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган Ўзбекистон – Хитой муносабатлари турли йўналишларда изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Тадбирда терроризм, экстремизм ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ўртасида 2016-2017 йилларда ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисида Протокол имзоланди.

Top