16:41 / 13.04.2016
1450

Песков: Рубль курси россияликларни хавотирга солмайди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, «Владимир Путин билан бевосита мулоқот»га саволлар юбораётган россияликларни миллий валюта курси ташвишга солмайди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабарида айтилган.

«Аҳолининг аксар қисми ушбу масала юзасидан хавотирланмайди, дейиш мумкин. Юзминглаб мурожаатлар бу фикримга исботдир. Бу масалани нарх-навонинг кўтарилиши, маошларнинг берилиши каби жиддий саволлар қаторига қўшиб бўлмайди», — деган Дмитрий Песков.

Хабар қилинишича, Москва биржасидаги савдоларда евро курси 2015 йил 4 декабридан бери биринчи марта пасайиб, 74 рублни ташкил этди.

Россия давлат раҳбари Владимир Путин 14 апрель куни бевосита мулоқоти чоғида мамлакат фуқаролари саволларига жавоб беради. Айни вақтда аҳоли мурожаатларини қабул қилиш ишлари давом этмоқда.

Top