15:33 / 14.04.2016
1663

Дрогба Daily Mail билан туҳмат учун судлашмоқчи

«Челси»нинг собиқ футболчиси, айни вақтда «Монреаль Импэкт» жамоаси аъзоси ҳисобланадиган Дидье Дрогба Англиядаги Daily Mail газетасини судга бермоқчи.

Бу нашр Дрогба томонидан очилган хайрия фонди фаолияти бўйича журналистик текширув ўтказганди.

38 ёшли футболчи Кот-д′Ивуарда болалар шифохонаси қуриш ҳамда мамлакатдаги муҳтожлар таълими учун ёрдам бериш мақсадида хайрия маблағлари йиққанди.

Daily Mail маълумотларига кўра, йиғилган 14 млн фунт маблағдан фақат 1,7 миллион фунти хайрия мақсадлари учун сарфланган.

Дрогбанинг фонди дунё спорти ва шоу-бизнес вакиллари томонидан қўллаб-қувватланади. Хусусан, мусиқачи Боно, «Челси»нинг собиқ футболчиси Фрэнк Лэмпард, унинг рафиқаси, телебошловчи Кристин Бликли, Пеле, Жон Терри, Роджер Федерер ва Роман Абрамович.

Дрогба ўзининг инстаграмдаги саҳифасида Daily Mail газетасини судга бермоқчилигини айтган.

У ўз хабарида бу нашр «африкалик минглаб болаларнинг ҳаётини хавф остида қолдиргани» ҳақида қўшимча қилган.

Top