01:38 / 14.04.2016
1981

ЕЧЛ. "Атлетико" жавоб учрашувида "Барселона"ни енгиб ярим финалга чиқди

Мадриднинг "Атлетико" жамоаси Европа чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида "Барселона" футболчиларини ўз майдонида қабул қилди.

Биринчи бўлимда Сауль ошириб берган тўпни Гризманн боши билан "Барселона" дарвозасини ишғол килиб  "Атлетико"ни олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг 87-дақиқасига келиб "Атлетико" жамоаси пеналти ишлаб олди. "Барселона"  дарвозабони тер Стеген қанчалик ҳаракат қилмасин Гризманн берган зарбасини қайтара олмади. Икки ўйин натижасига кўра "Атлетико"  Европа чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олди.

ЕЧЛ. Чорак финал. Жавоб учрашуви.

"Атлетико" – "Барселона" 2:0 (Биринчи ўйин - 1:2)
Голлар: Гризманн 36, 87.
Огоҳлантириш: Габи 68,  Суарез 70, Неймар 74, Годин 85, Иньеста 87, Коррера 90, Коке 90.

"Атлетико" - Облак, Годин, Луис Фелипе, Коке, Гризманн (Коррера 90), Аугусто Фернандез (Савич 90+3), Габи, Сауль, Лукас Эрнандез, Хуанфран, Карраско (Парти 73).

"Барселона"- тер Стеген, Пике, Ракитич (Туран 64), Бускетс, Дани Алвеш (Серхи Роберто 65), Иньеста, Суарез, Месси, Неймар, Маскерано, Альба.

Top