21:09 / 14.04.2016
10972

Кюсю оролидаги вайронакор зилзила японларни қўрқитиб юборди

Япониянинг Кюсю оролида 6,4 магнитудали зилзила оқибатида кўплаб бинолар вайрон бўлди. Япония Вазирлар маҳкамасининг бош котиби Есихидэ Суга маълумотларига кўра, биноларга катта шикаст етган, бироқ айни вақтда жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар келиб тушмаган.

Япония бош вазири Синдзо Абэ девонхонасида фавқулодда штаб яратилган, у кўрсатмаларга кўра чоралар кўриш зарурати ҳақида қарор қабул қилади.

NHK телеканалининг маълум қилишича, Масики посёлкасида уйлар остида бир неча одам қолиб кетган. Телеканал эфирида видеокамералар қайд қилган зилзила ёзуви намойиш қилинган. Видеоёзувда хоналар ичида мебель анжомлари тебрангани, одамлар эса яширинишга ҳаракат қилаётганларини кўриш мумкин.

Зилзила маркази Кумамото префектурасида бўлиб, ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган. Ушбу зилзиладан кейин оролда яна битта 5,7 магнитудали такрорий зилзила бўлиб ўтган.

Top