14:46 / 14.04.2016
2162

Microsoft томонидан суратларни фарқловчи янги дастур ишлаб чиқилди

Microsoft суратга қараб унда нима тасвирланганлигини айтиб берувчи махсус дастурни ишга туширди. Бу ҳақда Gizmodo хабар бермоқда.

CaptionBot дастурининг шарҳлари суратлардан иборат бўлиб, у ҳатто суратда акс этган инсоннинг юз тасвирини кўрсатиб бериш учун эмодзилардан мустақил равишда фойдаланади. Бу шу йўналишда ишланган биринчи дастур эмас, худди шунга ўхшаш дастурни бундан икки йил муқаддам Google компанияси ҳам чиқарган эди. Аммо Microsoft томонидан чиқарилган CaptionBot дастури ихчамроқ этиб ишланган.

Айни дамда дастур мукаммал ишламаяпти ва аксари ҳолатларда хатоликка йўл қўймоқда. Ҳар сафар ундан фойдаланганда нейросет фойдаланувчидан уни баҳолашини сўрайди.

Top