12:37 / 14.04.2016
3501

Наманганда ноқонуний равишда рангли металлар савдоси билан шуғулланган шахс ушланди

Наманган вилояти, Уйчи туманида яшовчи фуқаро, 1982 йилда туғилган М.Б. таниш-билиш фуқаролардан мис ҳамда рангли металларни арзон нархларга сотиб олиб, йиғиб юрди. У металларни сотиб фойда олишни кўзлаган эди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ оламида” нашри ёзган.

У қилаётган иши ноқонуний эканлигини билган, у тўплаган ашёларини ўзи сотмай, танишлари орқали бозорга олиб чиқмоқчи бўлди. Янгиқўрғон туманида яшовчи таниши Х.Ю.дан илтимос қилиб, барча металл ва мисларни унинг уйига олиб бориб ташлайди. Аммо кўп ўтмай Х.Ю. ундан уйидаги металларни олиб кетишини, бу ноқонуний эканлигини айтди.

М.Б. рангли темир ва мисларни олиб келиш учун Янгиқўрғон туманига йўл олди. Ҳайдовчи И.Х.га тегишли бўлган “Дамас” автомашинасида Янгиқўрғонга келишди.

Божхона бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатилиб, текширилган 991 кг. оғирликдаги умумий нархи 3.051.918 сўм бўлган ушбу рангли металлар қонунга хилоф равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Top