11:41 / 14.04.2016
1804

Ўзбекистон ва Тожикистон Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашуви бўлиб ўтди

13 апрель куни Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Абдураҳим Қаххаров билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Учрашув мобайнида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди, қатор минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида ШҲТга аъзо давлатларнинг янги таҳдид ва хатарларга қарши курашишдаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди ҳамда бўлажак ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари Тошкент саммитига тайёргарлик жараёни юзасидан фикр алмашилди.

Top