19:28 / 14.04.2016
1670

Павел Дуров Forbes талқини бўйича илк бор россиялик бойлар рўйхатига киритилди

"ВКонтакте" ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Forbes журнали талқини бўйича россиялик бойларнинг 200 талик рўйхатига киритилди.

Дуров 0,6 миллиард доллар билан рўйхатнинг 135-ўрнини банд этди.

У Петербургдаги университетда ўқиб юрган пайтларида талабалар учун форум ташкил этган эди. 2006 йилда эса унинг базасида "ВКонтакте" тармоғини шакллантирди. 2014 йилнинг бошида у ижтимоий тармоқдаги ўз улушини (11,99 фоизи) Алишер Усмоновнинг бизнес-ҳамкори Иван Тавринага 300 миллион долларга сотади.

2013 йилнинг август ойида Дуров Telegram мессенжерини ишга туширди. Ҳозирда унинг аудиторияси 100 миллион кишини ташкил этади.
2014 йилнинг баҳорида у Россиядан чиқиб кетади.

Top