16:01 / 14.04.2016
4763

Путин шахсий ҳаёти ҳақида: Менда ҳаммаси яхши

Россия президенти Владимир Путин «бевосита мулоқот»и чоғида, шахсий ҳаётидан мамнун эканини билдирди.

Давлат раҳбарига мурожаатлардан бирида, ОАВда унинг собиқ рафиқаси Людмила турмуш қургани ҳақида хабарлар тарқаган.

«Шундай экан, қачон бизга биринчи хонимни таништирасиз?» — деб қизиққан Гатчиналик Александра.

Президентнинг жавоб беришича, Людмиланинг ҳам турмушидан кўнгли тўқ.

«Мен ҳам ҳаётимдан розиман, менда ҳаммаси яхши», — деб қўшимча қилган президент, балки, қачонлардир Александранинг қизиқишига жавоб қайтариши мумкинлигини рад этмаган.

Top