10:02 / 15.04.2016
1814

Электр алоқа стандартизацияси бюроси директори Тошкентдаги Инҳа университетига ташриф буюрди

Халқаро электр алоқа уюшмасининг (ITU) Электр алоқа стандартизацияси бюроси директори Чхе Суб Ли 2016 йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.

Чхе Суб Ли Тошкент шаҳрига ITUнинг минтақавий форуми “Стандартлашда узилишни бартараф этиш” ва 2016 йилнинг Жаҳон электр алоқасини стандартлаш ассамблеясига тайёргалик кўриш минтақавий йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташрифи давомида жаноб Чхе Суб Ли вакили ўқув юртида IT-мутахассисларини тайёрлаш, ҳамда талабалар ва профессорлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Ўз ўрнида Чхе Суб Ли Халқаро электр алоқа уюшмаси фаолияти ҳақида, жумладан, АКТ соҳаси учун халқаро стандартларни ишлаб чиқариш ҳақида сўзлаб берди. Шу билан бирга, у Халқаро электр алоқа уюшмасининг АКТ тармоғи ва ўқув юртлари билан ҳамкорлиги тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.

Чхе Суб Ли Тошкент шаҳридаги Инҳа университетини ITUнинг аъзоси мақомини олишга ва тадқиқот лойиҳаларида иштирок этишга чақирди.

Учрашув сўнггида Чхе Суб Ли университет ташрифлар китобига ўзининг самимий тилак ва истакларини ёзиб қолдирди.

Маълумот учун: халқаро электр алоқа уюшмаси 1865 йилда ташкил этилган бўлиб, у БМТнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги етакчи ташкилоти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси 1992 йилнинг 10 июль куни ITUга аъзо бўлди.

Top