08:11 / 15.04.2016
1599

Европа Лигаси: "Ливерпуль" қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига "Боруссия"ни енгиб яримфиналга чиқди

14 апрель оқшомида Европа лигасининг чорак финалида жавоб учрашувлари ўтказилди.

Энг шиддатли кечиши кутилган "Ливерпуль" ва "Боруссия" клублари ўртасидаги учрашув ишончларни оқлади ва мухлисларга унутилмас лаҳзаларни тақдим этди. Юрген Клоппнинг собиқ шогирдлари ва ҳозирги шогирдлари тўқнашувида мерсисайдликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, яримфиналга йўл олишди.

9-дақиқага келиб меҳмонлар Генрих Мхитарян ва Обемаянгнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди.

Иккинчи бўлим бошида Дивок Ориги ҳисобни қисқартирди. Аммо Марко Ройс 57-дақиқада икки тўп ҳисобдаги фарқни яна 2тага етказди -1:3.

"Ливерпуль" 66-дақиқада Филиппе Коутиньонинг, 77-дақиқада Мамаду Саконинг голлари эвазига ҳисобни тенглаштиришга эришди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Деян Ловрен "қизиллар"га ғалаба келирган голни муаллифига айланди - 4:3

Биринчи учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган эди ва ғалаба "Ливерпуль"ни яримфиналга олиб чиқди.

Европа лигаси. 1/4 финал. Жавоб учрашуви

Ливерпуль (Ливерпуль, Англия) – Боруссия Д (Дортмунд, Германия) – 4:3

Голлар: 0:1 – 5 Мхитарян, 0:2 – 9 Обамеянг, 1:2 – 48 Орижи, 1:3 – 57 Ройс, 2:3 – 66 Коутиньо, 3:3 – 77 Сако, 4:3 – 90 Ловрен.
Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Морено, Клайн, Сако, Милнер, Жан (Лейва, 80), Коутиньо, Лаллана (Аллен, 62), Фирмино (Старриж, 62), Орижи.
Боруссия Д – Вайденфеллер, Папастатопулос, Шмельцер, Пишчек, Хуммельс, Вайгль, Кастро (Гюндоган, 82), Мхитарян, Кагава (Гинтер, 77), Ройс (Рамос, 83), Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Хуммельс (53), Пишчек (75), Шмельцер (90).

Top