09:27 / 15.04.2016
1847

Нурсултон Назарбоев Тошкентга келди

Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоев 14 апрель куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг Қозоғистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 15 апрелда бўлиб ўтади.

Аввал хабар қилинганидек, мунтазамлик касб этган олий даражадаги учрашувда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилишади.

Top