09:34 / 15.04.2016
1589

Панама солиқ ҳисоботига оид халқаро стандартларни жорий қилишга рози бўлди

Панама раҳбарияти банк ва солиққа оид маълумотларни автоматик равишда алмашувчи халқаро тизимга қўшиладиган бўлди. Бу ҳақда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) раҳбари Анхель Гурриа Вашингтонда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида баёнот берган.

Панама ҳукумати Халқаро Валюта Жамғармаси ва Жаҳон банки раҳбар органларининг баҳорги сессияси арафасида солиқ ҳисоботига оид барча халқаро ҳужжатларга амал қилишга қарор қилган.

ИҲТТ раҳбари ушбу янгиликни олқишлаб, Панама раҳбариятининг қарорини офшор можаросидаги ижобий силжиш деб баҳолади. Бундан аввалроқ, Панама ҳукумати солиққа оид маълумотлар билан алмашиш халқаро тизимига қўшилишни кескин рад этиб келар эди.

Вашингтонда жойлашган журналистик суриштирувлар ўтказиш халқаро консорциуми (ICIJ), 3 апрель куни 11,5 миллиондан ортиқ саҳифадан иборат маълумотларни ошкор қилган эди. Унда амалдаги ва собиқ давлат раҳбарларининг офшор битимларига оид ахборотлар жамланганди.

Top