12:31 / 15.04.2016
4440

Қирғизистонда “Сибир куйдиргиси” касаллигига чалиниш ҳолати қайд этилди

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти, Сузоқ туманида маҳаллий аҳоли вакилларидан бири “Сибир куйдиргиси” касаллигига чалингани маълум бўлди. Бу ҳақда республика ФВВ хабар берган.

Вазирлик берган маълумотга кўра, 37 ёшли фуқаро тиббий ёрдам сўраб, маҳаллий шифохоналардан бирига мурожаат қилган. У текширувдан ўтказилганда, беморда сибир яраси аломатлари сезилган ҳамда уни юқумли касалликлар шифохонасига ётқизишган. "Орадан бир неча кун ўтиб, Юқумли касалликларга қарши станциянинг Ўш вилояти лабораториясида дастлабки ташхис натижалари маълум бўлди”, — дейилади маълумотда.

Бемор айни дамда “керакли муолажаларни олмоқда” ҳамда унинг саломатлиги “ўртача оғир даражада”. Сузоқ туманида эса мазкур хасталикка чалиниш ҳолатларини аниқлашга қаратилган зарур чора-тадбирлар бошлаб юборилган.

Top