00:04 / 15.04.2016
1661

Қироллик оиласи дунёдаги энг хавфли аэропортга қўниш учун махсус учувчиларнинг хизматидан фойдаланди

Кембриж герцогиняси ва шаҳзода Уильямнинг Бутанга ташрифи ҳақида аввал хабар берган эдик. 

Business Insider UK нашрининг хабарига кўра, улар Бутан қироллигига етиб бориш учун ўзларининг шахсий самолётлари эмас, балки мамлакат аэропортига самолётни қўндира оладиган махсус учувчиларнинг хизматидан фойдаланишди.

Чунки Бутан қироллигининг Паро аэропорти дунёдаги энг хавфли аэропортлардан бири ҳисобланади. Унга фақат 8 нафар учувчи самолётларни қўндира олиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Паро аэропорти жуда ҳам баланд бўлган қоялар билан ўралганлиги туфайли улар орасидан учиб ўтиш жуда ҳам мушкул. Тоғлар 5487 метр баландликда жойлашган. Ҳаттоки, қоя учида ҳам кичик уйлар борлиги учун улар тепасидан учиб ўтиш жуда хавфли. Шунингдек, аэропорт денгиз сатҳидан 2,5 километр баландликда жойлашган.

Самолёт Бутан заминига хавфсиз қўнганида қироллик оиласи томонидан учувчиларга давомий олқишлар янгради.

Видеони ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

 

Top