09:53 / 16.04.2016
1998

Бухоролик одамфуруш “ҳамкасаба”лар қўлга олинди

Бухоро шаҳрилик Зулфизар Равшанова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) муқаддам бир неча марта судланиб, тегишли жазосини олган бўлса-да, бундан тўғри хулоса чиқармади. З.Равшанова 2012 йил май ойида Бухоро шаҳридаги “Сапфир” ресторанида Алеся Антонова билан танишади.

Алесянинг ишончига кирган Зулфизар унга ўз ҳисобидан 2012 йилнинг май ойида “Тошкент-Бангкок” авиарейсига чипта олиб беради. Ўзи ушбу ойнинг ўрталарида Таиландга бориб, Бангкок аэропортида А.Антоновани кутиб олади. Сўнг Паттая шаҳридаги икки хонали ижарага олган уйига олиб бориб жойлаштиради. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

2013 йилнинг февраль ойига қадар ундан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиб, одам савдоси жиноятини содир этади. З.Равшанова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, жиноий шериги Боғдагул Кароматова билан тил бириктириб, бухоролик Латофат Қобилованинг ишончига киради. Унга ҳам 2012 йилнинг октябрь ойида “Тошкент-Бангкок” авиарейсига чипта олиб бериб, Латофатни кузатиб қўяди. Бангкокда Латофатни Баҳдогул кутиб олиб, уни ҳам Паттая шаҳридаги ижара уйга жойлаштиради. 2013 йилнинг январигача уни меҳмонхоналарда фоҳишалик қилишга мажбурлаб, ушбу аёл ортидан ноқонуний даромад орттиради. “Ҳамкасаба”лар Самира Собитова, Ҳусниябону Пардажонова ва бошқаларни ҳам яна ўша манзилга етказиб, одам савдоси жиноятини содир этадилар.

Улар суд томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига биноан жазога тортилди.

Top