17:46 / 16.04.2016
1445

КХДРда мудофаа саноати ходимлари учун орден таъсис этилди

Корея халқ демократик республикасида "Кунчжари ишчи синфи" шарафига янги орден таъсис этилди. Мамлакат  Юқори халқ йиғинининг қарорига мувофиқ мудофаа саноатидаги ходимларнинг махсус хизматлари учун мазкур орден билан мукофотлашади.

Мукофот Корея халқ армиясининг қаҳрамонона ғалабаларини акс эттирувчи заррин нурли тилларанг беш қиррали юлдуз шаклидадир. Орденда "Кунчжари руҳида" ёзуви бўлиб, унда кореяликлар учун муқаддас Пэктусан тоғи, автомат ва миномет тасвирланган.

Кореяда машҳур Кунчжари тумани Пхенан-Намдо провинциясида жойлашган. Корейс уруши йилларида (1950-1953) унинг аҳолиси "қийинчиликларга қарамай ҳарбий аслаҳалар ишлаб чиқаришда фаол қатнашган ва бу билан Америка империалистлари ва уларнинг иттифоқдошлари устидан ғалаба қозон илишига ўз ҳиссаларини қўшишган", деб хабар берилади манбада.

КХДР мудофаа саноати корхоналарида баъзан "Кунчжари ишчи синфи" номидаги меҳнат жамоаси деб номланиш учун оммавий чиқишлар бўлиб туради.

Top