22:42 / 16.04.2016
1681

Олтойда кислота ортилган 8 та вагон темир йўл изидан чиқиб кетди

Россиянинг Олтой ўлкаси Бийск туманида сульфат кислота ортилган 8 та вагон темир йўл изидан чиқиб кетди, деб хабар бермоқда Бийск шаҳри фуқаролик мудофааси, фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги ишлари бошқармасига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.

"Кимёвий моддалар оқиб кетмаган. Вагонлардан 4 тасида сульфат кислота ва яна 4 тасида концернтрланган сульфат кислота бўлган. Фавқулодда вазият Бийск олеум заводига кираверишда юз берди. Шаҳар учун ҳеч қандай хавф йўқ", деб айтилди бошқармада.

Фавқулодда вазиятни бартараф этиш бўйича олеум заводи мутахассислари иш олиб бормоқдалар. Дастлабки маълумотларга кўра, нохуш воқеага темир йўл изларининг эриган сувлар билан ювилиши оқибатида чўкиши сабаб бўлган.

Top