08:19 / 16.04.2016
2341

Ўзбекистонда навбатдаги зилзила кузатилди

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида, хусусан Тошкентда 16 апрель соат 07:39 да навбатдаги зилзила бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, зилзила маркази Ўзбекистон шарқида, Қирғизистон билан чегарадош ҳудудда, Тошкентдан 153 км, Намангандан 55 км узоқликда бўлган. Зилзила кучи марказда 4,8 магнитудани ташкил қилган, ўчоғи 40 км чуқурликда бўлган.

Зилзила маркази координаталари: 41.11 шимолий кенглик, 71.03 шарқий узунлик.

Ҳозирча расмий манбалардан маълумот берилгани йўқ.

Top