13:31 / 16.04.2016
1772

Порошенкодан Украина қарзининг бир қисмини «мулозимлар» зиммасига ўтказишни сўрашмоқда

Украина президенти Петр Порошенкодан мамлакат ташқи қарзини «давлат маблағларини ўмарган мулозимлар ва олигархлар» зиммасига ўтказишни талаб қилишмоқда. Шу мазмундаги электрон петиция давлат раҳбари сайтида эълон қилинган.

Сўровномада айтилишича, Украинанинг ташқи қарзи 2015 йил бошида 72,9 млрд долларни ташкил этган.

«Коррупцияга қарши курашиш учун, Украина кредиторлари кўмагида суриштирув ишларини олиб бориш, маблағларни тақсимлашга алоқаси бор кишиларни судга жалб этиш ва уларга ўмарган маблағларини қайтариш мажбуриятини юклаш керак», — дейилади петицияда.

Петиция 15 апрель куни рўйхатга олинган. Айни вақтгача, унга 17 киши имзо чеккан. Президентга тақдим этилиши учун эса 25 минг киши имзо чекиши керак.

Top