20:15 / 17.04.2016
1914

А серия: «Ювентус» «Палермо»ни йирик ҳисобда енгди ва «Наполи»дан 9 очкога илгарилаб кетди

«Ювентус» Италия А сериясининг 33-турида «Палермо»ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида ҳисоб Сами Хедира томонидан очилди, 71-дақиқада Поль Погба «кўҳна синьоралар»нинг устунлигини мустаҳкамлади, 74-дақиқада эса Хуан Куадрадо ҳисобдаги фарқни 3тага етказган бўлса, Симоне Падоин 89-дақиқада ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Эндиликда «Ювентус» 79 очко билан А серия турнир жадвалида «Наполи»ни 9 очкога ортда қолдирмоқда. Жамоа кейинги турларда 7 очко олиши чемпионлик учун кифоя қилади.

Бугунги ўйинларда «Фиорентина» ўз майдонида «Сассуоло»ни енгди, «Верона» «Фрозиноне»га ютқазди, «Удинезе» ва «Кьево» учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди.

Ювентус (Турин) – Палермо (Палермо) – 4:0
Голлар: Хедира, 10 (1:0); Погба, 71 (2:0); Куадрадо, 74 (3:0); Падоин, 89 (4:0).
Огоҳлантиришлар: Барзальи, 29; Мората, 86 – Хильемарк, 29; Гольданига, 45+1; Гонсалес , 52.

Фиорентина (Флоренция) – Сассуоло (Сассуоло) – 3:1
Голлар: Гонсало Родригес, 10 (1:0); Берарди, 55 (1:1); Иличич, 57 (2:1); Консильи, 83 (3:1, автогол).
Огоҳлантиришлар: Тельо, 59 – Врсалько, 35; Пелузо, 45; Берарди, 86.

Верона (Верона) – Фрозиноне (Фрозиноне) – 1:2
Голлар: Руссо, 15 (0:1); Бьянкетти, 64 (1:1); Фрара, 90+2 (1:2).
Огоҳлантиришлар: Бьянкетти, 23; Вивиани, 62; Тони, 90+6 – Фрара, 30; Кривелло, 74; Паганини, 90+6.

Удинезе (Удине) – Кьево (Верона) – 0:0
Огоҳлантиришлар: Кузманович, 11; Фернандеш, 82 – Цесар, 58; Каччиаторе, 59; Радованович, 77; Сполли, 82.
Четлатиш: Фелипе, 77 – Меджорини, 85.

А серия, 33-тур. «Интер» «Наполи»дан устун келди ва бошқа натижалар

Top