20:01 / 17.04.2016
1767

АПЛ, 34-тур. «Ливерпуль» сафарда «Борнмут»ни енгди

АПЛда 34-турнинг яна бир учрашуви маҳалллий «Дин Корт» стадионида «Борнмут» ва «Ливерпуль» ўртасида ўтказилди ва унда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришишди.

Ўйиннинг биринчи бўлими сўгнггида «Ливерпуль» 2та гол ургани ўйинда ҳал қилувчи вазиятлар бўлди. Аввалига Фирминьо 41 дақиқада ҳисобни очди, Старриж эса бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Ўйин якунланиши арафасида мезбонлар вакили Жошуа Кинг ҳисобни қисқартирди.

Бу ғалаба мерсисайдликларга «Саутҳемптон» билан очколар сонини тенглаштириб олишга ва АПЛ турнир жадвалининг 8-ўрнида қолишга имкон берди. «Борнмут» эса 41 очко билан 13-ўринда жойлашган.

Борнмут – Ливерпуль 1:2
Голлар: 0:1 – 41 Фирмино, 0:2 – 45 Старриж, 1:2 – 90 Кинг.
Борнмут – Боруц, Элфик, Дэниэлс, Фрэнсис, Кук, Градель (Пью, 59), Ритчи (Уилсон, 77), Станислас (Грэббен, 46), Серман, Кинг, Гослинг.
Ливерпуль – Уорд, Туре (Сако, 67), Стюарт, Смит, Рэнделл, Аллен, Лейва, Оджо, Айб (Лаллана, 78), Фирмино (Орижи, 75), Старриж.

Top