21:03 / 17.04.2016
1440

Баскетболчи Коби Брайантнинг фаолиятидаги сўнгги ўйиндан олинган ҳаво 20 минг долларга сотилмоқда

14 апрелда америкалик афсонавий баскетболчи Коби Брайант ўзининг фаолиятидаги сўнгги баскетбол учрашувини ўтказди. Унинг "Лос Анжелес Лейкерс" жамоаси "Юта жазз" жамоасини 101:96 ҳисобида енгди. Брайант бу ўйинда 60 очко тўплади.

Учрашувдан кейин интернет-аукционлар Брайантнинг охирги учрашувидан олинган ҳаво солинган пакетлар сотилиши ҳақидаги эълонлар билан тўлиб кетди. Бу пакетлар учун 20 доллардан 20 минг долларгача сўралмоқда.

Top