20:42 / 17.04.2016
2927

NYT нашри АҚШ, Россия ва Хитой ўртасида янги қурол-аслаҳа пойгаси вужудга келишини тахмин қилди

АҚШ, Россия ва Хитой янги қурол-аслаҳа пойгаси иштирокчилари бўлиши мумкин. Бундай фикрни нуфузли The New York Times нашри билдириб ўтди. Нашр вазиятнинг бундай ривожланишидан Вашингтон, Москва ва Пекиннинг ядровий жанговар каллаклар ва уруш олиб боришнинг бошқа воситаларини модернизациялаш бўйича олиб бораётган фаол ишлари гувоҳлик беришини таъкидлаб ўтди. Нашрнинг фикрича, бунинг оқибатида бу қурол-аслаҳаларнинг барбод қилувчи кучи ва ўлчамлари кичикрок бўлади.

NYTнинг фикрича, "кучларнинг бундай оширилиши совуқ уруш замонларидаги каби қурол-аслаҳа пойгасининг қайта вужудга келишига ва ярим асрдан бери ядровий ихтилофларнинг олдини олишга имкон бериб келган давлатлар ўртасида ўрнатилган барқарорликнинг бузилиши билан хавф солади".

"Моҳиятан гап янги шаклда қўлланаётган эски ёндашувлар ҳақида кетмоқда – иқтисодий инқирозни бошдан кечираётган Россия, кўтарилаётган Хитой ва мавҳум ҳолатда турган АҚШ етакчилик учун қайта кураш бошлашмоқда", деб ёзмоқда газета.

АҚШ яқин 30 йил ичида ўзининг ядровий қурол-аслаҳаларини модернизация қилиш учун 1 трлн долларгача маблағ сарфлашни мўлжаллаётгани ҳисобга олинса, "унинг рақиблари бу рақамлардан ўзларининг қурол-аслаҳа дастурларини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланмоқдалар", деб ёзмоқда нашр.

Февралда Россия бош вазири Дмитрий Медведев ядровий клубнинг назорат қилиб бўлмас кенгайиши ва ядровий қуролларнинг террорчиларнинг қўлларига тушиши катта хавф солиши, бироқ глобал зарба ғояси ундан кам бўлмаган хавф солиши ҳақида фикр билдирганди. "Дунёдаги, жумладан Африка шимолида, Яқин Шарқдаги бир қатор воқеалардан кейин кўплаб давлатлар ўз бомбасини яратиш ҳақида жиддий ўйлай бошлади", деб айтганди Медведев Time журналига берган интервьюсида. Медведев "давлатларнинг бир қисми ўз мавжудлиги учун ҳақиқатда хавотирлана бошлаб, ядровий қурол яратиш билан шуғулланишга мажбур бўлаётганини айтаётганини" таъкидлаб ўтганди.

Top