09:01 / 17.04.2016
1466

Олий лига, 5-тур. «Бунёдкор» «Олмалиқ»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар

16 апрель куни футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 5-турнинг 4та учрашуви ўтказилди.

«Нефтчи» ўз майдонида «Сўғдиёна»га сенсацион равишда имкониятни бой берди. Бир тур аввал Тошкентнинг «Локомотив» клубидан ўз уйидаги учрашувда очко олган жиззахликлар жамоаси, бу сафар Фарғонадани 3 очко билан қайтди.

«Сўғдиёна» дастлабки икки турни бой берган, кейинги икки турда дуранг қайд этганди. «Нефтчи» устидан қозонилган ғалаба мавсумдаги биринчиси бўлиб, эндиликда клуб турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилиб олди. «Нефтчи» 3 очко билан 13-ўриндан жой олган.

Бекободнинг «Металлург» клуби эса ўз майдонида Тошкентнинг «Обод» жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Пойтахтликлар жамоаси 3-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Иккинчи бўлимда мезбонлар ғалабани ўз томонларига оғдира олишди.

5-турдан кейин очколари сонини 12 тага етказиб олган «Металлург» турнир жадвалида 3-ўринга жойлашган. Турнир дебьютанти «Обод» эса 2 очко билан 15-ўринда қолмоқда.

5-турда Наманганнинг «Навбаҳор» клуби Ғузорнинг «Шўртан» клубига қарши ўйинда мавсумдаги биринчи ғалабасини нишонлади 3:1. Ғузорликлар ааввалги тўрт турнинг барчасида мағлуб бўлиб, ўзи учун антирекорд қайд этганди. Навбатдаги мағлубиятдан кейин мавсумни 5та мағлубият билан бошлаш орқали клуб бу антирекордни янгилади.

«Шўртан» мавсум бошидан буён бирорта ҳам очко ишлай олмаган Олий Лиганинг ягона жамоаси бўлиб турибди. «Навбаҳор» ҳисобида эса эндиликда 4 очко мавжуд (10-ўрин).

Куннинг сўнгги ўйинида «Бунёдкор» «Олмалиқ»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.

5-турдан кейин Сергей Лушчан шогирдлари очколари сони 13тага етди. «Локомотив» ва «Насаф» ҳисобида ҳам шунчадан очко бор. Тўплар нисбатига кўра «Бунёдкор» Қарши клубидан олдинда, темирйўлчилардан кейинги поғонада жойлашган.

«Бухоро» 17 апрель куни ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилади. Бухороликлар ўтган турларда ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишган ва 8 очко билан 7-ўринда жойлашишган. «Андижон» 3 очко билан 12-ўринда.

Ўзбекистон Олий Лигаси
5-тур беллашуви
16 апрель, шанба

«Бунёдкор» — «Олмалиқ» 4:2
Голлар: Элдор Шомуродов, 13 (1:0). Фарҳод Тожиев, 30-пен (1:1). Баҳодир Насимов, 34 (2:1). Баҳодир Насимов, 45 (3:1). Дониёр Исмоилов, 56 (3:2). Достон Ҳамдамов, 58 (4:2).

«Металлург» — «Обод» 2:1
Голлар: Санжар Тўрақулов, 2 (0:1). Зоҳид Абдуллаев, 52 (1:1). Дилмурод Каримов, 68 (2:1).

«Навбаҳор» — «Шўртан» 3:1
Голлар: Олександр Пишур, 1 (1:0). Аббос Амонов, 31 (1:1). Акром Баҳриддинов, 72 (2:1). Мўйдин Мамазулонов, 73 (2:1).

«Нефтчи» — «Сўғдиёна» 0:1
Гол: Бобур Қосимов, 90+2 (0:1).

Top