11:58 / 17.04.2016
2658

Таэквондо (WTF). Никита Рафалович "Рио-2016" ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

16 апрель куни Филиппин пойтахти Манила шаҳрида Таэквондонинг WTF йўналиши бўйича XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун Осиё саралаш турнири бошланди. 

Маълум қилинишича, вазни 80 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Никита Рафалович финалга қадар кечган барча рақибларини мағлуб этган ва XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани ҳам қўлга киритган.

Шу тариқа, “Рио-2016” ўйинларига ўзбекистонликлар томонидан қўлга киритилган йўлланмалар сони 61тага етди. Шундан 25таси паралимпиячиларга тегишли.

Top