19:45 / 17.04.2016
2129

Хитойда "супераёл" робот яратилди

Хитойнинг Хэфэй шаҳридаги Хитой фан ва технология университетида оммага янги интерактив робот намойиш қилинди. Цзя Цзя андроиди ҳақиқий аёлга ўхшайди: у таом тайёрлашни, ҳаракатланишни билади ва жонли мимикага эга. "Илтимос мени жуда яқиндан суратга олманг – бу юзимни тўла қилиб кўрсатади", деб айтди робот журналистларга. 

Робот яратувчиларининг айтишича, Цзя Цзя 3 йил давомида яратилган, унинг аввалги роботлар авлодидан фарқи шундаки, унинг кўзлари табиийроқ ҳаракатланади, нутқи эса лаблари ҳаракати билан синхронлаштирилган. Японияда бундай робот бадиий фильмда бош роль ижро этишга ҳам улгурди.

Top