08:05 / 18.04.2016
1386

А серия, 33-тур. «Милан» ва «Лацио» ўз ўйинларида ғалаба қилди

Италия А сериясининг 33-турига якун ясалди. Европа Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган «Милан» ва «Лацио» клублари ўз ўйинларида ғалаба қайд этишди.

Бир неча тур олдин бош мураббий ўзгарган, Филиппо Инзаги бошчилигида ўйнай бошлаган Римнинг «Лацио» жамоаси ўз майдонида «Эмполи»га қарши кечган ўйинда 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ғалабадан кейин римликлар клуби ҳисобида 48 очко йиғилди.

Ўтган турда «Ювентус»дан учралган мағлубиятдан кейин Синиша Михайловични ишдан бўшатган «Милан» ҳам бу турда, янги бош мураббий Кристиан Брокки бошчилигида сафардаги учрашувда «Сампдория»ни мағлуб этди. Ўйиндаги ягона голни 71-дақиқада Карлос Бакка томонидан урилди. Айни вақтда миланликлар 52 очко билан 6-поғонани банд этган. Ундан олинда бораётган «Фиорентина» ҳисобида 59 очко жамғарилган.

Лацио – Эмполи 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 6, пенальти Кандрева, 2:0 – 44 Онази.
Лацио – Маркетти, Габаррон (Баста, 84), Худт, Хентилетти, Лулич, Онази, Биглия, Пароло, Кандрева, Клозе (Джорджевич, 71), Кейта (Фелипе Андерсон, 63).
Эмполи – Пелаготти, Лорини (Биттанте, 19), Чосич, Коста, Мариу Руй, Кроче, Паредес (Эль Хаджи, 68), Бюхель, Сапонара, Пуччарелли, Пью (Мчедлидзе, 59).
Огоҳлантиришлар: Чосич (6), Кейта (26), Биглия (28), Пароло (30), Мчедлидзе (90).

Сампдория – Милан 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 71 Бакка.
Сампдория – Вивиано, Диаките, Сильвестре, Кассани, де Сильвестри, Фернандо, Крстичич (Баррето, 66), Додо, Альварес (Корреа, 56), Куальярелла, Сориано (Муриэль, 81).
Милан – Доннарумма, Абате, Алекс, Романьоли, Антонелли, Бертолаччи (Поли, 54), Монтоливо, Куцка, Бонавентура (Боатенг, 88), Бакка (Менез, 81), Балотелли.
Огоҳлантиришлар: Крстичич (29), Фернандо (72), де Сильвестри (74), Поли (74), Куцка (81).

А серия, 33-тур. «Интер» «Наполи»дан устун келди ва бошқа натижалар

Тоттининг голи «Рома»ни «Аталанта»га қарши ўйинда мағлубиятдан сақлаб қолди

А серия: «Ювентус» «Палермо»ни йирик ҳисобда енгди ва «Наполи»дан 9 очкога илгарилаб кетди

Top