10:17 / 18.04.2016
1479

Путин "жонли мулоқот" вақтидаги хатолик учун Песковни жазолади

17 апрелда Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков "Россия 1" телеканали эфиридаги "Воскресный вечер с Владимиром Соловьевым" кўрсатувида Путин билан "жонли мулоқот" вақтидаги хатолик учун президентдан танбеҳ эшитганини айтди. Путин йўл қўйган хатолик Süddeutsche Zeitung немис нашри ва АҚШнинг Goldman Sachs билан боғлиқлигига тегишли бўлган.

"Мисол учун, Goldman Sachs тузилмасига кирувчи холдингга тегишли Süddeutsche Zeitung биринчилардан бўлиб ёзди. Ҳамма ердан ғарб тузилмалари қулоқлари кўриниб туради ва ҳаттоки қизармайди ҳам", деб айтганди Путин жонли мулоқот вақтида.

Бироқ кейинроқ немис нашри АҚШ корпорациясига тегишли эмаслиги маълум бўлган.

"Газета Süddeutscher Verlag нашриётининг 100 фоизлик шўъба компанияси ҳисобланади. Süddeutscher Verlag эса ўз навбатида 81,25 фоизга Südwestdeutsche Medien Holding’га ва 18,75 фоизга жисмоний шахсларга тегишли", деб изоҳ берди Süddeutsche Zeitung нашри бош директори Штефан Хильшер.

Кремль газета эгалари борасида йўл қўйган хатолик учун узр сўрашига тўғри келган.

Дмитрий Песков бу хатолик туфайли ҳайфсан олиш-олмаслигини билмаслигини тан олди.

"Мен ҳеч кимга президент томонидан танқидга учрашни раво кўрмасдим", деб қўшимча қилди Песков.

Top