12:15 / 18.04.2016
1429

Навбатдаги зилзила хавфи туфайли 250 мингга яқин япониялик ўз уйларини тарк этди

Японияда янги ерости силкинишлари хавфи туфайли 250 мингга яқин киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақида BBC News нашри хабар берди.

Мамлакат метереологик маркази берган маълумотларга кўра, яқин кунларда яна бир қатор зилзилалар рўй бериши мумкин.

Кюсю оролида 30 минг қутқарувчи омон қолганларни излаш ишларига сафарбар этилган. 10дан ортиқ киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Эвакуация марказига қўшимча тиббий гуруҳлар жўнатилди.

15-16 апрель кунлари Япониянинг жануби-ғарбида бир қатор ер силкинишлари бўлиб ўтди, уларнинг максимал магнитудаси 7,3 баллни ташкил этди. Охирги маълумотларга кўра, 42 киши ҳалок бўлган, 2 мингга яқин киши жароҳат олган.

Сўнгги бир неча кун давомида Кюсю оролида жами 388та зилзила қайд этилган.

Top