16:57 / 18.04.2016
1972

Петербургда камон ўқи билан 11 ёшли боланинг бошидан отишди

Россиянинг Петербург шаҳри терговчилари бошидан яраланган 11 яшар бола билан боғлиқ воқеа юзасидан текширув ишларини бошлаб юборишди. Бу ҳақда шаҳар тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Воқеа Санкт-Петербургдаги Мичурин кўчаси, 14 уйда, 17 апрель куни содир бўлган. Маълум бўлишича, бола оғир ҳолатда шифохонага ётқизилган.

"Аниқланишича, камон отиш бўйича шуғулланувчи 16 ёшли саккизинчи синф ўқувчиси ҳовлида машқ қилаётган бўлган. Маълум бир вақт ўтгач, жабрдийда нишонга яқинлашади ва ундаги ўқларни олмоқчи бўлади. Айни шу дамда саккизинчи синф ўқувчиси нишонга қарата ўқ узиб юборади ва бу нишон ёнида турган 11 ёшли боланинг яраланишига олиб келади”, — дейилади тергов қўмитаси тақдим этган маълумотда.

Ўқ отувчи бу ишини атай қилганми ёки тасодифми бунга ойдинлик киритилмаган.

Top